Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўплаб мукофотлар совриндори бўлган журналист репортажларни тўқиб чиқаргани фош бўлди
Фото: dw.com
Der Spiegel немис нашри журналисти Клаас Релотиус 7 йил давомида турли репортаж ва интервьюларни тўқиб чиқарган ва улар учун 9 та немис ва 2 та халқаро мукофот олган. Нашрда ушбу воқеанинг батафсил тергови чоп этилган.
Журналистнинг ёлғонини у билан бирга АҚШдаги ноқонуний муҳожирлар ҳақидаги репортаж устида ишлаган ҳамкасби аниқлаган. Журналистнинг ҳамкасби шеригининг мақоласи бир қисми бунгача АҚШдаги журналлардан бирида чоп этилган воқеага ўхшашлигини сезиб қолган. У мақола қаҳрамонларини топган ва улар Релотиус билан ҳеч қачон учрашишмаганини тасдиқлашган.
Релотиус дастлаб буни инкор этган, бироқ охир-оқибат ўз айбини тан олиб, анчадан бери уйдирма репортажлар ёзиш билан шуғулланишини маълум қилган. Унинг айтишича, у камида 14 та мақолада интервью ва воқеаларни тўқиб чиқарган. Журналистнинг таъкидлашича, мақолада тилга олинган одамлар ҳақиқатда мавжуд бўлган. Таҳририят ёлғон мақолалар кўпроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Нашрда биринчи навбатда журналист мукофотлар олган ёки уларга илгари сурилган мақолаларни текшира бошлашган. Нашр воқеани тергов қилиш учун махсус комиссия тузган ва бўлган воқеа ҳақида бир нечта мақола чоп этган.
Релотиуснинг тан олишича, у воқеаларни муваффақиятсизликка учрашдан қўрққани сабабли тўқиб чиқарган. Муваффақият ва эътироф эса унга ишига янадаям кўпроқ масъулият билан ёндашишни талаб қилган ва шу сабаб у юқорида қолиш учун янада “ёрқинроқ” репортажлар ўйлаб топишга “мажбур бўлган”.
Релотиус журнал билан 2011 йилдан фрилансер сифатида ҳамкорлик қилиб келган, охирги 1,5 йил давомида эса таҳририят ходими сифатида ишлаган. Бу вақт ичида унинг 60 дан кўпроқ мақоласи чиққан. Релотиус Германияда йил журналисти деб тан олинган, Forbes нашри эса уни 30 ёшдан кичик бўлган энг истиқболли медиашахслар қаторига киритган.
Мавзуга оид
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
12:42 / 02.01.2026
IFJ: 2025 йилда бутун дунё бўйлаб 128 журналист ҳалок бўлди
23:02 / 21.10.2025
«Уни онанг сотиб олган, аҳмоқ» – Трамп маъмурияти журналистга яна қўполлик қилди
15:42 / 25.08.2025