Мамлакатимизда металл саноатига эътибор туфайли соҳада катта ютуқларга эришилмоқда. Бир вақтлар металл маҳсулотлари деярли четдан келтирилган бўлса, бугун тадбиркорлик ривожи, саноат тараққиёти билан ўзимизда ҳам замон талабларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзметкомбинат» АЖни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқаришга «SFI Management Group» МЧЖ ХК компанияси жалб қилингани бунинг исботидир.

Қарорга кўра қуйидагилар «Ўзметкомбинат» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб ҳисобланди:

·     Ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ягона чуқур ўйланган техник сиёсатни амалга ошириш, замонавий энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарни жорий этиш, шунингдек, жамиятнинг хомашё базасини кенгайтириш;

·     Ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган, жамиятнинг бошқарув тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни тизимли асосда олиб бориш;

·     Хомашё базасини кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали уларни кейинги босқичлардаги амалга оширилишини ташкиллаштириш;

·     Умумий тузилмани мақбуллаштириш ҳамда товарлар ва хизматлар импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида металлургия маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш;

·     Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли орқали муҳандис-техник ва бошқарув кадрларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;