Ўзбекистон | 17:03 / 21.12.2018
25821
3 дақиқада ўқилади

Мустақиллик майдони ва у ерда жойлашган биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура Қўриқлаш хизматидан чиқарилиши мумкин

Фото: Flickr

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги “Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 421-сон қарори Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати ҳақида низомнинг амалдаги таҳририда шундай дейилган:

Қўриқлаш хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш Бош бошқармаси;

Мустақиллик майдони ва у ерда жойлашган биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура.

Таклиф этилаётган таҳрирда эса қуйидагича:

Қўриқлаш хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш Бош бошқармаси.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақида низомнинг амалдаги таҳририда шундай дейилган:

Бош бошқарма Мустақиллик майдонини ва у ерда жойлашган биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари объектларини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари, техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари, саф бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг қўриқлаш бўлимлари (бўлинмалари) (кейинги ўринларда қўриқлаш хизмати бўлинмалари деб аталади)га раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади.

Таклиф этилаётган таҳрирда эса қуйидагича:

Бош бошқарма Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари объектларини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари, техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари, саф бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг қўриқлаш бўлимлари (бўлинмалари) (кейинги ўринларда қўриқлаш хизмати бўлинмалари деб аталади)га раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади.

Мавзуга оид