Жаҳон | 13:59 / 21.12.2018
19963
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: Алексей Павлишак/ТАСС

Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги манба Американинг Bloombreg агентлиги томонидан тарқатилган хабарни тасдиқламади. Унда Анқара Вашингтонга Россия томонидан етказиб бериладиган С-400 зенит ракета комплексларини тадқиқ этишни таклиф қилгани айтилганди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хабар берилишича, музокаралар чоғида Туркия ва АҚШ С-400 НАТО тизимларидан мустақил тарзда фойдаланилиши ҳақидаги қарорга келган. Шунинг учун Анқаранинг Россиядан зенит ракета комплекслари сотиб олиниши Америкага қарашли F-35 қирувчиларига зарар етказмайди ва уларга алоқадор маълумотларни ошкор қилмайди.

«Шу мақсадда тегишли чоралар кўрилди, бизнинг техник мутахассислар эса икки томонлама музокаралар олиб бориши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтган манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф билан чиққани хабар қилинганди.

Мавзуга оид