Приднестровье собиқ президенти сиртдан 16 йилга қамалди
Приднестровье Молдова Республикаси собиқ президенти Евгений Шевчук 16 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 600 миллион приднестровье рубли миқдоридаги жаримага тортилди. Бу ҳақда «Первий Приднестровский» телеканали хабар қилмоқда.
Суд Шевчукни катта миқдордаги пора олиш бўйича иккита ҳолатда ва лавозимни суиистеъмол қилишга оид учта ҳолатда айбдор, деб топди. Шунингдек, ПМР собиқ президенти давлат мукофотларидан маҳрум этилди ва озод қилинганидан кейин беш йил давомида давлат лавозимини эгаллай олмайди. Ҳукм сиртдан эълон қилинди.
2017 йилнинг июнь ойида Евгений Шевчук Молдовага чиқиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, буни унга «буюртма» беришгани сабабли зарурий чора, деб атади. Унинг тушунтиришича, Днестрнинг бошқа томонига ўтиш ҳақидаги қарорни автомобилига қора жиплар ҳамроҳлик ҳамда таъқиб қилаётганини пайқаганидан сўнг қабул қилган.
1989 йилда Кишинёв ва ПМР ўртасида можаро бошланди, у кейинчалик Молдавадан мустақиллигини эълон қилди. Қуролли тўқнашувлар 1992 йилда тўхтатилди. Тирасполдан бир неча бор таъкидлашларича, Кишинёв билан бирлашиш масаласи муҳокама қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова бош вазири «Россия аралашуви» ҳақида маълум қилгани, президент буни рад этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:09
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024