Спорт | 11:24 / 22.12.2018
9898
2 дақиқада ўқилади

Салоҳ АПЛ тўпурари бўлиб олди

Фото: AFP

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кеча «Вулверҳэмптон» билан ўйинда (2:0) ҳисобни очди ва АПЛнинг ушбу мавсумидаги голлари сонини 11тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

26 ёшли мисрлик тўпурарлар пойгасида «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни (10) ортда қолдирди.

Салоҳ, шунингдек, кечаги 2-голда ҳам бевосита иштирок этиб, Виржил ван Дийкнинг голига ассистентлик қилди. Бу унинг мавсумдаги бешинчи самарали узатмаси бўлди. АПЛнинг 18 ўйинида гол+пас тизими 16 очко тўплаган Салоҳ бу борада фақат «Челси» вакили Эден Азардан (16 ўйинда 8+9) бир очкога ортда қолмоқда.

Статистикага кўра, «Ливерпуль»нинг ушбу юлдузи Премьер-лигада «қизиллар» аъзоси сифатида ўзи тўқнаш келган 22та клубдан 20тасининг дарвозасини ишғол эта олган. У фақат «Манчестер Юнайтед» ва «Суонси Сити» клубларини доғда қолдира олмай келмоқда.

Мавзуга оид