«Арсенал» яримҳимояни мустаҳкамлади, «ПСЖ» қанотларни кучайтирмоқда, «Реал» катта футболда тажрибаси бўлмаган, аммо катта истеъдодга эга бўлган ёш ҳужумчилар олди.

Люка Дин

Ёши: 33
Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси
Қаердан: «Астон Вилла»
Қаерга: «ПСЖ»
Трансфер қиймати (Transfermarkt маълумоти): 7 миллион евро

Франция миллий жамоаси ҳимоячиси парижликлар клуби билан 2029 йил ёзига қадар амал қилувчи шартнома имзолади. Дин 2013-2015 йилларда ҳам «ПСЖ» клубида ўйнаган, бу давр оралиғида 44 ўйинда майдонга тушиб, бешта голли узатма муаллифи бўлганди. Кейинроқ у «Барселона» ва «Эвертон» клубларида ҳам ўйнади, 2022 йилдан буён «Астон Вилла»нинг асосий таркиб футболчисига айланиб, ушбу жамоа сафида 182 ўйин ўтказди, 4 гол урди ва 24 голга узатма берди. 2025/26 йиллар мавсумида у жамоа билан Европа Лигасида ғолиб чиқди, кейин эса Франция миллий жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашди. Парижда чап қанотда Нуну Мендеш ўйнаши ҳисобга олинса, Люк янги клубида захира футболчиси бўлади.

Трево Чалоба

Ёши: 27
Амплуаси: марказий ҳимоячи
Қаердан: «Челси»
Қаерга: «Комо»
Трансфер қиймати: 30 миллион евро

Хаби Алонсо «Челси» таркибини тозаламоқда ва Чалоба унга кераксиз бўлиб чиқди. Ушбу ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 47 ўйинда қатнашган ва учта гол ҳам урган. Томас Туҳел уни 2026 йилги жаҳон чемпионати учун таркибга жалб қилди, аммо футболчи захира футболчиси вазифасини ўтади. Энди Трево «Комо» билан 2031 йилга қадар амал қилувчи шартнома тузди – бу икки томон учун ҳам ажойиб келишув бўлди. Футболчи асосий таркибда бўлади ва ЕЧЛда қатнашади, клуб эса тажрибали ҳимоячига эга бўлди.

Бруно Гимарайш

Ёши: 28