Маккажўхорини маза қилиб истеъмол қиламиз-у, у ҳақида нималарни биламиз?
Қачонлардир маккажўхорини ейиш учун ёзни кутишга тўғри келарди. Ҳозир эса уни йилнинг исталган вақтида янги, консерваланган ёки музлатилган ҳолида харид қилиш мумкин. Бироқ сиз у ҳақида нималарни биласиз?
Ушбу ўсимликнинг турлари кўп. Бироқ фақат битта тури одам истеъмоли учун яроқли. Айнан у ширин маккажўхори деб аталади.
Ўсимлик пояси уч ярим, айрим ҳолларда эса тўрт метргача ўсиши мумкин. Ўсимлик илдизи бир-бир ярим метргача боради.
Бир сўтага тахминан мингта дон тўғри келади. Улар — оз ёки камлиги, яъни қанчалиги аслида муҳим эмас. Бироқ доим жуфт сонда бўлади.
Бир дона маккажўхори шохида камида саккизта, кўпи билан қирқ иккита барг ўсади. Кўп ёки кам бўлмайди.
Энг кичик сўта 30 граммдан 50 граммгача бўлади. Энг йириги эса 500 граммгача етади.
Ёввойи ҳолда ўсадиган маккажўхорини учратиш мушкул. У фақат алоҳида экилган дондан унади.
Доналар ранги ва туси билан фарқ қилади. Турли рангдаги донлар нави ҳам яратилган. “Глас Жем” ана шулардан биридир.
Қўлланилиши ва озуқавий қиймати ҳақида
Одамлар қачон бу ўсимликни маданийлаштиргани борасида аниқ маълумот йўқ. Бу тахминан милоддан аввалги 7 мингдан 12 минггача бўлган давр оралиғида юз берган.
Попкорн ҳар доим ҳам истеъмол қилинмаган. Бироз муддат у пенопласт каби мақсадларда фойдаланилган.
Ҳозирда ўсимликдан доривор препаратлар, сувоқ, елим ва бошқа кўплаб фойдали маҳсулотлар олинади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар доннинг ўзидангина фойдаланишмайди. Поядаги барглар, сўта ва ҳатто пояни ҳам исроф қилишмайди.
Маккажўхори қайнатилганида юмшоқ ва ёқимли ҳидли бўлиши учун унга умуман туз қўшилмайди.
Ўсимлик Марказий Америкадан келиб чиққан, аниқроғи — Мексикадан. Бу мамлакат жўхорини фаол истеъмол қиладиган мамлакатлардан — бир йилда бир киши тахминан 90 кг дон ейди. Иккинчи ўрин АҚШга тегган, у ерда мазкур кўрсаткич деярли икки марта кам.
Маккажўхори донларида шакар кўп. Бироқ унинг деярли ярми сўта поядан ажралганидан беш-етти соат ўтгач йўқолади.
Маккажўхори таркибида Менделеев жадвалидаги 24 та элемент бор.
Етиштириш ҳақида
Ҳозирда маккажўхори кўплаб қитъалар аҳолиси томонидан етиштирилмоқда. Антарктида бундан мустасно.
Европаликлар маккажўхори ҳақида Христофор Колумб сабаб билишди. Донларни айнан у келтирган.
Бошқа донлар билан таққослаганда эгаллаган майдони бўйича етакчилик жўхорига тегишли.
Дунёда етиштирилган жўхорининг деярли тўртдан бири АҚШга тўғри келади.
Айрим мамлакатлар бир далада маккажўхорини қовоқ билан аралаштириб экишади. Бу уларнинг яхши ўсишига ҳисса қўшиб, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилади ҳамда намликнинг ерда бир хилда тақсимланишига олиб келади.
Селекционерларнинг хизматлари туфайли ўсимликнинг мингга яқин нави бор.