Ўзбекистон | 12:00 / 10.02.2022
10807
3 дақиқада ўқилади

Ҳозирча Ўрта Осиёда ягона: янги таъмли ошқовоқ ва маккажўхори шарбати

Фото: Healing

Бугун ўз саломатлиги учун қайғурадиган аҳоли табиий ва шифобахш неъматлардан тайёрланган маҳсулотларни ўз рационига киритишга қарор қилган. Чунки мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр кўриш сири шунда эканлиги исботланди. “Healing Herbs” МЧЖ мижозлар талабларини инобатга олган ҳолда шундай маҳсулотлар ишлаб чиқишни йўлга қўйди.

Ўрта Осиёда ягона ва янги таъм

Ошқовоқ ҳамда маккажўхоридан шарбат тайёрланиши ҳақида эшитганмисиз? Адашмадингиз, айнан маккажўхори ва ошқовоқдан шарбат тайёрланмоқда ва у минтақамизда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда.

Бундай шифобахш ва табиий шарбатни Ўрта Осиёнинг бошқа бирор давлатида учратмайсиз. Катталар ва болалар учун бирдай фойдали бу маҳсулотни хорижга экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

Ҳам шифо, ҳам чанқовбосди ичимлик

Ошқовоқ ва маккажўхоридан тайёрланган табиий шарбат доривор ҳисобланиб биринчи навбатда инсон иммунитетини кўтаради, жигар, буйрак касалликлари, камқонликда, моддалар алмашинуви бузилганда, семизликда, қандли диабетда фойдали ҳисобланади.

Мутахассислар маккажўхори организмдан холестеринни чиқариб юбориш хусусиятига эгалигини айтишади. Шу боис ёғли таомларни хуш кўрувчилар кўпроқ бу шарбатни тановул қилишлари фойдадан холи эмас. Унинг таркибида B, PP, C ва юрак фаолиятини яхшиловчи К витаминлари, фосфор ва калий бор. Жўхори темир, кальций, фосфор, магний ва бошқа микроэлементларнинг манбаи саналади.

Мазкур шарбатлар 100 фоиз табиий бўлганлиги сабабли уларни қадоқлашда шиша идишлардан фойдаланилади. Шифобахш бу икки сабзавотдан замонавий ускуналар орқали олинган шарбатнинг инсон саломатлигида муҳимлигини англаш қийин эмас. Айниқса уни янги кўриниш ва бетакрор таъм орқали ҳис қилиш жуда ёқимли. Ошқовоқ ва маккажўхоридан фақат миллий таомлар тайёрлашга кўниккан халқимиз учун ушбу табиий шарбат ҳақиқий янгилик бўлиши шубҳасиз.

Янгиликлардан бебаҳра қолманг. Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим!

Ҳамкорлик учун телефон рақамларимиз:
+998 99 686 07 07

Телеграм канал: t.me/helinguz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид