Спорт | 08:20 / 24.12.2018
29951
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ва Мейвезер ўртасидаги жанг бир миллиард долларга баҳоланди

Фото: Getty Images

Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар қилмоқда.

Ташкилот бош котибининг маълум қилишича, бу жангни Москвада ўтказишни хоҳламоқда.

«Агар Ҳабиб Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш ҳақида қарор қабул қилса, унда, албатта, бу рўй бериши мумкин. Жанг ёзда Москвада, «Лужники»да бўлиб ўтиши учун барча керакли ишни қиламиз. Агар жанг амалга ошса, унда бу нафақат биз учун, балки бутун мамлакатимиз учун яхши бўлади. Чет элдан қанча мухлислар келишини тасаввур қила оласизми? Қанча хорижий инвестициялар бўлади? Ҳабиб ва Мейвезернинг жанги барча учун қизиқ», - дея таъкидлаб ўтди эксперт.

У учрашув қийматини 1 миллиард долларга баҳолади.

«Менимча, жангнинг умумий қиймати - бир миллиард доллар атрофида. Бу ҳам харажатлар, ҳам даромадлар. Шу билан бирга, плюсга чиқишимизга шубҳаланмайман. Ҳаммаси кейин аниқ бўлади. Ўйлайманки, Мейвезер - Макгрегор жангида иштирок этган ҳомийлар бу ерда ҳам қатнашишни хоҳлашади. Сабаби жанг дунё бўйлаб эфирга узатилади», - дея хулоса қилди Кремлев.

Эслатиб ўтамиз, америкалик бокс қоидаларига кўра жанг қилишни истамоқда, Нурмагомедов эса ҳам октагонда, ҳам рингда кураш олиб боришга тайёр.

Бундан аввал Ҳабиб Нурмагомедов Россия байроғи ҳақидаги саволга кескин жавоб берганди.

Мавзуга оид