АҚШ суди Пхеньян КХДРда қамоқда ушланган америкалик оиласига 500 млн доллар тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди
АҚШ суди Пхеньян Шимолий Кореядаги турмадан озод қилингандан кейин кўп ўтмай ўз юртида вафот этган америкалик талаба Отто Вомбиер оиласига 500 млн доллар тўлаб бериши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Колумбия округи федерал судига иқтибос келтирган ҳолда Axios портали маълум қилди.
Вомбиер оиласи апрелда АҚШ судига Шимолий Корея ҳукуматига қарши даъво аризаси берган. Марҳумнинг яқинлари Шимолий Корея Вомбиерни асоссиз тарзда турмада ушлаган ва қийноққа солган, деб ҳисоблаган.
2016 йил январда Вомбиер Шимолий Кореяга саёҳати вақтида меҳмонхоналардан бирининг деворида осиқ турган сиёсий плакатни юлиб ташлаган. Шимолий Корея олий суди уни бу иши учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилган.
Вомбиер 2017 йил 13 июнда озод қилиниб, оғир аҳволда АҚШга топширилган. АҚШда унга миянинг жиддий жароҳатланиши ташхиси қўйилган. Кўп ўтмай у вафот этган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024