Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яқин кунлар ичида Россияга ташриф буюриш ва президент Владимир Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Бугун-эрта ҳамкасбларим Москвага ташриф буюришиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилишади. Шундан кейиноқ Путин билан музокара ўтказамиз. Бу юзма-юз учрашув бўлади",деган Эрдўған журналистларга.
Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампни 2019 йилда Туркияга ташриф буюришга таклиф қилгани хабар қилинганди.














