
Барча йигитлар ташқи кўринишида, аввало соқолга кўпроқ эътибор беришади. Ахир, бекорга халқ ичида «Сўз кўрки мақол – йигит кўрки соқол» деган гап юрмайди. Тўғри ўстирилган соқол эркак кишини нафақат кўркам қилади, балки бошқаларда унга нисбатан юқори ҳурмат уйғотади. Аммо, қалин ва хушбичим соқол ҳаммада ҳам бўлавермайди. Баъзи ёшлар сийрак соқол ёки бутунлай соқолсизликдан азият чекишади (кўсалик). Улар бундай вазиятда турли хил дори воситаларидан фойдаланадилар. Кўпинча бу салбий оқибатларга олиб келади.
Тарихий нуқтаи назардан соқол эркакларда ботирлик ва ҳокимият рамзи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кўплаб спорт ва кино юлдузлари турлича соқол кўринишларини қўллашади. Лионель Месси, Муҳаммад Салоҳ, Девид Бекхэм каби футбол юлдузларида ўзига хос соқолни кўрасиз. Хўш, агар сизнинг соқолингиз ўсишдан тўхтаса ёки умуман ўсмаса нима қилиш керак?
Кўпчилик эркакларнинг катта хатоси шундаки, уларда соқол умуман ўсмайди деб ўйлайдилар. Бу, албатта, нотўғри фикр. Бугун биз сизларга соқолни нафақат тез ўстириш, балки, ўстиришда тўғри воситалардан фойдаланиш ҳақида маслаҳатлар берамиз.
Ҳозирги кун табобати соқолни тез ўстириш учун турли дори воситаларини таклиф этади. Уларнинг кўпчилиги қулай нархларда мавжуд. Лекин, биз сизга уларни харид қилишдан аввал шифокор (трихолог врачи) маслаҳатини олишингизни маслаҳат берамиз. Чунки, улар фақат сизга мос келувчи воситаларни тавсия этишади.
Биз эса сизга охирги пайтда кўпчилик ўртасида юқори талабга эга ва соқол ўстиришда яхши самара бераётган MinoX препаратидан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Уни қўллаш унчалик мураккаб эмас. Сиз уни юз терисига суртасиз ва соқол ўсадиган соҳаларга тарқатасиз.
Соқол ўстириш учун қўлланиладиган MinoX таркиби миноксидин моддасидан иборат.
















