Жаҳон | 16:28 / 25.12.2018
22025
2 дақиқада ўқилади

Хитойда автобус пиёдалар устига ҳайдаб борилди. Беш киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ инсон жароҳатланди

Фото: Dimsum Daily

Хитойнинг Лунян шаҳрида эркак киши автобусни олиб қочди ва уни пиёдалар устига ҳайдаб борди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маҳаллий расмийларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Натижада камида беш киши ҳалок бўлди, яна 21 инсон тан жароҳати олган. Хитойнинг CGTN телекомпанияси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан бири полициячи.

CGTN ва Хитойнинг инглиз тилида чиқувчи Global Times газетаси ёзишича, жиноятчи пичоқ билан қуролланган бўлган. Нашр маълумотларига кўра, у қўлга олинди. Қўлга олиш жараёни тасвирланган видео твиттерда эълон қилинди.

 

Мавзуга оид