Порошенко Украинанинг Керч бўғози бўйича режаларини маълум қилди
Украина Керч бўғозидан Азов денгизида жойлашган портларига кема жўнатиш учун фойдаланишдан ҳеч қачон воз кечмайди. Бу ҳақда 26 декабрь, чоршанба куни Украина президенти Пётр Порошенко баёнот берди, деб хабар қилмоқда УНИАН.
Украина етакчисининг тан олишича, мамлакат ичидаги мухолифат «Кремль позициясини маълум қилиб», 25 ноябрь куни Керч бўғозида юз берган ҳодиса учун жавобгарликни Москвадан олиб ташлаб, Киевнинг бўйнига қўйишга уринаётганини эшитганда ҳақиқий шокка тушади.
«Аниқ ва қатъий таъкидлайман: Украина ҳеч қачон Азов денгизидаги ўз портларидан, жумладан, ҳарбий кемалардан фойдаланишдан воз кечмайди. Ҳақиқат бизнинг томонимизда, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ ҳам. Жаҳон бизни қўллаб-қувватламоқда. Биз бунинг учун барча сиёсий-дипломатик воситалардан фойдаланамиз», - дея айтиб ўтди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош прокурори Керчдаги ҳодиса Россия босқинининг учинчи тўлқини эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
19:02 / 06.08.2023
Керч бўғозида Россия танкерига ҳужум қилинди. Бу ҳақда нималар маълум?
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
08:56 / 12.07.2022