Трампни махфий маълумотларни эълон қилишда айблашди
Америка ОАВлари АҚШ президенти Дональд Трампни Ироққа сафари чоғида ҳарбийлар билан учрашуви тасвирланган видеолавҳани эълон қилгани учун танқид қилди.
Трамп 26 декабрь куни Twitter саҳифасида Ироққа сафари тасвирланган роликни эълон қилди. Унда президент турмуш ўртоғи Мелания билан биргаликда ҳарбий база ходимлари билан учрашгани, улар билан кўришиб, дастхат бергани ва ҳарбий хизматчилар билан суратга тушгани тасвирланган бўлиб – лавҳада ҳарбийларнинг юзлари аниқ кўриниб туради.
.@FLOTUS Melania and I were honored to visit our incredible troops at Al Asad Air Base in Iraq. GOD BLESS THE U.S.A.! pic.twitter.com/rDlhITDvm1
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) December 26, 2018
Одатда бундай лавҳаларда махфий маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳарбийларнинг юзлари аниқ кўрсатилмайди. Америка разведкасининг собиқ ходими Малькольм Нэнс бундай лавҳанинг эълон қилиниши ўрнатилган тартибга зидлигини билдирди.
«Ҳарбий контингент хорижда жойлаштирилган пайтда операция хавфсизлиги муҳим жиҳат ҳисобланади. Махсус операцияларда иштирок этаётган ҳарбийларнинг юз кўринишлари ва ҳақиқий исмлари сир сақланади. Уларнинг ОАВда эълон қилиниши террорчилар ёки душманга қўл келиши мумкин. Агарда бу ҳарбийлардан бирортаси асирга тушгудек бўлса, ўзининг кимлигини яшира олмайди», деди Нэнс.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни АҚШ президенти ва унинг турмуш ўртоғи Ироққа кутилмаган ташрифни амалга оширгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024