Ўзбекистон | 17:40 / 29.12.2018
9318
2 дақиқада ўқилади

«Standard and Poor’s» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Миллий банки кўрсаткичини «ВВ-/В» даражагача оширди

Фото: Миллий банк

2018 йилнинг 24 декабрь куни «Standard and Poor’s» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига тегишли узоқ муддатли кўрсаткични «В+» даражадан «ВВ-» даражага кўтарди ва «В» поғонасидаги қисқа муддатли рейтингларни тасдиқлади.

Фото: Миллий банк

Банк рейтинги прогнози — «барқарор».

Ушбу воқеа Ўзбекистон миллий банки учун, шубҳасиз, муҳим ҳодиса ҳисобланади. Ўзбекистон миллий банкининг кредит лаёқати Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг суверен рейтингидаги кўрсаткичлар ошгани сайин ўсиб борди. Ўзбекистон миллий банкининг рейтинглари банк активларини йирик доирадаги кредитор ва инвесторларга ажратиш ва янги банк операцияларини ўзлаштиришга йўналтирилган бизнес-моделни ифода этади, шу билан бирга, мазкур рейтинг давлат лойиҳалари ва бошқа нодавлат бозор сегментларини қўллаб-қувватлашда миллий банкнинг муҳим ролини кўрсатади.

Шуни таъкидлаш керакки, иқтисодий давр ичида миллий банк даромад бўйича барқарор кўрсаткичларни қайд этиб, бошқа маҳаллий банклар билан солиштирганда ресурс база диверсификациясига оид юқори даражага ва «адекват» ликвидлик кўрсаткичларига эга.

Ушбу рейтингдан банкнинг бизнес-позицияси “кучли” кўрсаткичда эканлиги аниқланди, бу эса банкнинг Ўзбекистондаги ички ва ташқи иқтисодий бизнес йўналишларини қўллаб-қувватлаш бўйича келажакдаги имкониятлари барқарор равишда ўсаётганини англатади. 

Фото: Миллий банк

Кредит рейтинги халқаро мустақил рейтинг агентликлари томонидан банкнинг ишончлилиги ва молиявий ҳолатини аниқлаш мақсадида белгиланади. «Moody's», «Standard and Poor’s» ва «Fitch Ratings» бутун дунёда фаолият юритадиган энг йирик халқаро рейтинг агентликлари ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид