Хоразм вилояти ҳокими сенатор бўлди
Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича 26 декабрь куни ўтказилган қўшма мажлис баёнига асосан Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов сенатор сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар бермоқда.
30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб расман тасдиқланганди.
Фарҳод Ўрозбоевич Эрманов 1958 йилда туғилган. Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган.
Мавзуга оид
12:03 / 26.12.2022
Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан олдин тугатилди
12:20 / 17.12.2022
Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимини эгаллади
12:50 / 16.02.2022
«Ҳар бир хонадонда 5 туп мевали ва 5 туп манзарали дарахт экилади» - Фарҳод Эрманов аҳолига мурожаат қилди
18:11 / 20.01.2022