Бренднинг Тошкентдаги илк кафеси Samarqand Darvoza кўнгилочар савдо марказининг иккинчи қаватида очилди. Кафеда «Баскин Роббинс» музқаймоғининг 30 дан ортиқ турлари: қаймоқли музқаймоқ, шакарсиз музқаймоқ, сорбетлар, шарбатлар, музлар, шунингдек ширинликлар, сутли коктейллар ва пишириқлар тақдим этилган.
Компания яқин келажакда Next, Compass КСМлари, Samarqand Darvoza савдо марказининг фудкортида, шунингдек Anhor Lokomotiv парки ҳудудларидан савдо шохобчаларини очишни режалаштирган.
«Баскин Роббинс» жаҳондаги энг йирик музқаймоқ-кафелар тармоғи ҳамда музқаймоқ турлари ва навлари бўйича жаҳон етакчисидир. Маҳсулот Ўзбекистонга Россиядан келтирилади.










