Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Магнитогорскдаги фожиа оқибатида қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биноси қулаши натижасида қурбон бўлганлар орасида 2019 йилнинг 1 январь куни эрталаб ҳолатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
ТИВ хабарида айтилишича, 31 декабрь эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожиаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Магнитогорскда ҳалок бўлганлар сони ортгани хабар берилганди.
Магнитогорскдаги уйда газ портлаши ва шундан сўнг йўлакнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган яна икки кишининг жасади вайроналар остидан чиқариб олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Магнитогорскда яна икки кишининг жасади чиқариб олинди. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг сони етти нафарни ташкил этади», - дея маълум қилишган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматидан.