Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини икки бараварга узайтирувчи қоплама ихтиро қилинди
БМТ тадқиқотларига кўра, дунёда ишлаб чиқарилувчи барча озиқ-овқат маҳсулотлари 30 фоизининг сифати бузилади, уларнинг умумий қиймати 2,6 триллион долларни ташкил қилади. Бунинг натижасида юзага келадиган муаммо эса янада кенг қамровли: яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқат маҳсулотидан чиқувчи метан чиқиндилари иқлим учун баъзи заводлардан-да каттароқ зиён етказади, дея хабар беради futurism.com сайти.
Apeel Sciences стартапи озиқ-овқат маҳсулотларини одатдагидан узоқроқ сақлашга ёрдам берувчи юпқа, шаффоф ва истеъмолга яроқли қопламани ихтиро қилди.
Epideel қопламаси маҳсулотларнинг бузилишига сабаб бўлувчи икки асосий омилни бартараф этиб, унинг яроқлилик муддатини узайтиради. У жисмоний тўсиқ сифатида таъсир кўрсатиб, сув буғланишини блоклайди ва атмосфера кислородининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан реакцияга киришиши олдини олади. Маълум қилинишича, қоплама яроқлилик муддатини икки бараварга узайтириши мумкин.
Ёғ ва бошқа компонентлардан иборат Epideel қопламаси мева ҳамда сабзавотлардан ишланган бўлиб, АҚШ маҳсулотлар ва дори-дармонлар назорат бошқармаси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқарилган. Мазкур қоплама билан ўралган авокадо Америкадаги Kroger, Costco ва Harps Food тармоқлари расталарида сотилмоқда.
Бундай муваффақият қисман Билл ва Мелинда Гейтсларнинг фонди иштироки билан боғлиқ, зеро Apeel Sciences 2012 йилда асос солинганидан буён тўплаган 110 миллион долларнинг катта қисми айнан шу фонд томонидан тақдим этилган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.02.2023
Орол қуриган тубида 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади
16:49 / 04.06.2021
Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши ортидан инфляцияга доир хавотирлар кучаймоқда
21:26 / 27.04.2020
Коронавирусдан ҳимояловчи қоплама ишлаб чиқилди
23:10 / 10.12.2019