Ўзбекистон | 14:44 / 05.01.2019
116064
2 дақиқада ўқилади

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт тизими жорий этилиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали ОТМни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, уларга молиявий масалаларда мустақиллик бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини жорий этиш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;

олий таълим муассасаларини молиявий тартибга солувчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш орқали олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш;

абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 март, ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар.

Мавзуга оид