Бельгиялик фотограф Паскаль Маннаертс мана ўн йилдирки, дунё бўйлаб саёҳат қилиб, “инсониятни энг кучли шаклларда тасвирлаш”га ҳаракат қилади. Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ унинг объективида бир неча марта бўлган.

“Эрта тонг — ҳар қандай янги жойни ҳис этиш учун идеал фурсат”, — дейди у. Шунинг учун у ҳар бир мамлакатга ташриф жараёнида эрта туришга одатланди. Ниҳоят барча суратларни “Бутун дунёдаги тонгги соат саккиз” сериясига тўплади.

Варанаси, Ҳиндистон, 2008 йил: “Куннинг бу қисмида ҳиндлар чўмилишади ва ибодатни амалга оширадилар. Бутун Ҳиндистондаги юзлаб зиёратчилар шаҳарга келишади ва узоқ йўл босиб дарё қирғоғига ташриф буюрадилар. Одамлар оқими, гўзаллик ва ранглар океани ҳамма ерда. Мен буни яхши кўраман…”.

Кьяикто, Мьянма, 2014 йил: Йигит ўзининг ресторандаги илк қаҳвасидан ҳузур олмоқда.

Шримангал, Бангладеш, 2014 йил: “Шримангалда Маҳмудни учратдим. Уни ҳар куни тонгда набираси билан ўйнаётганини кўраман. “Бу менинг кунни бошлаш усулим, — деди у, — ундан кейин мен учун зарур бўлган куч-қувватни оламан, у менга кун давомида шижоат беради”.

Мандалай, Мьянма, 2014 йил: Монахлар Мандалай кўчаларида гуруч теришади.

Токио, Япония, 2015 йил: Офисга кетиш йўлидаги ёқимли фурсат.

Язд, Эрон, 2015 йил: Язддаги жоме масжиди.

Гоби саҳроси, Мўғулистон, 2014 йил: Болакай кунини саҳрода бошлайди.