Ҳокимларнинг ўринбосарлари Тошкентда йиғилди. Пойтахтда бир ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди
7 январь куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 декабрдаги 03/1-3184-сонли топшириғига асосан 2019 йил 7-15 январь кунлари Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган ўқув машғулотлари бошланди.
Ўқув машғулотлари Тошкент давлат аграр университети ректори академик Ботиржон Сулаймонов томонидан очилиб, тингловчиларга «Ҳудудда тегишли соҳаларни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилиш»га оид талабларни шунингдек, аграр соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларини берди.
Шу билан бир қаторда, тадбирда Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Рустам Холматов, Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Махмуд Холбўтаев, Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Комилжон Собиров сўзга чиқишди.
7-15 январь кунлари мобайнида дастурда ўқув машғулотлари 4та ҳудуд бўйича ташкил этилиши белгиланган:
1-ҳудуд: Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида;
2-ҳудуд: Тошкент Жиззах ва Сирдарё вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетида:
3-ҳудуд: Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари - Самарқанд ветеринария медицинаси институтида;
4-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида.
Ўқув машғулотларида туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари бўлган 159 киши иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:48 / 28.07.2023
4 млрд сўмга 16 та Tracker – Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосарлари ва маҳаллий ҳокимларга янги хизмат машинаси олиб берилади
17:25 / 27.10.2021
Ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг рейтинги эълон қилинди
02:28 / 02.08.2018
Самарқанд вилояти ҳокимининг уч ўринбосари ўзгарди
13:58 / 24.03.2017