Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ҳоким ўринбосарларига “Нексия” машиналари топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий масалаларни ривожлантиришга катта ўрин берилган.
Бу барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди. Шу муносабат билан фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш мақсадида уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хизмат машиналари ажратилди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Наврўз умумхалқ байрами тантаналари доирасида туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларига “Нексия” хизмат машиналарини топшириш маросими бўлиб ўтган.
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев хизмат машиналари калитларини тантанали равишда топширар экан, соҳа мутахассислари ишларига ривож ва омад тилаган.
Мавзуга оид
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026
Марказий Осиёда бу йил суғориш суви захиралари кам бўлиши мумкин
09:41 / 03.03.2026
Тошкент ва Сирдарёда наркожиноятлар занжири фош этилди
10:19 / 09.02.2026