Жаҳон | 08:41 / 08.01.2019
9169
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг энг йирик учта телеканали Трампнинг миллатга фавқулодда мурожаатини намойиш этишга рози бўлди

Фото: Getty Images

АҚШнинг энг йирик тўртта телеканалидан учтаси - CBS, NBC ва ABC - Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг миллатга фавқулодда мурожаатини трансляция қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Mediaite хабар бермоқда.

7 январь куни Трамп прайм-таймда Овал кабинетдан телевидение орқали миллатга мурожаат қилиш нияти борлигини билдирди. Унинг нутқида вазирликлар ишининг вақтинчалик қисқаришига сабаб бўлган бюджет инқирози ҳақида сўз юритилади.

Шундан сўнг New York Times журналисти Майкл Гринбаум маълум қилишича, Американинг энг йирик тўртта телекомпаниясидан - ABC, NBC, CBS ва Fox - иккитаси АҚШ етакчиси ташаббусига «скептицизм» билан қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN Трамп мамлакатдаги «шатдаун инқирози»ни кучайтираётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид