Хитой фонд бозори ва миллий валюта қадрининг пасайиши, Трамп маъмурияти билан давомли савдо урушлари ХХРнинг энг бадавлат 400 кишиси капиталига таъсир ўтказмай қолмади. Уларнинг 75 фоизининг бойлиги камайди, ўтган йилги рўйхатга киритилган миллиардерларнинг 93 нафари бу йил рейтингга кирмади. Қолганлардан 229 тасининг даромади камайди, уларнинг учдан бир қисми — 20 фоиздан кўпроқ киримни йўқотди.
Forbes'нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди, уларнинг биргаликдаги бойлиги 12 фоизга - 1,19 триллион доллардан 1,06 триллион долларга камайди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади:
1. Жек Ма
Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар
Бир йиллик ўзгариш: 4 млрд доллар

Alibaba раҳбари Жек Ма 2018 йилнинг сентябрида бир йилдан сўнг ретейл гигант кенгаши раиси лавозимини тарк этиш нияти ҳақида маълум қилди. Шунга қарамай, у 2014 йилдан буён биринчи марта энг бадавлат хитойликлар рўйхатининг биринчи поғонасидан ўрин олди.
2. Ма Хуатэн
Молиявий аҳволи: 32,8 млрд доллар
Бир йиллик ўзгариш: 6,2 млрд доллар

Tencent Holdings интернет гиганти раҳбари Пони Ма (WeChat мессенжери ишлаб чиқувчиси) Tesla, Spotify ва Snap компанияларида ҳам миноритар улушга эга.
3. Хуэй Ка Янь
Молиявий аҳволи: 30,8 млрд доллар
Бир йиллик ўзгариш: 11,7 млрд доллар














