Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

164-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:

«Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисобланади.