Жамият | 09:21 / 10.01.2019
57254
1 дақиқада ўқилади

Таниқли санъаткор Рустам Убайдуллаев оламдан ўтди

Таниқли санъаткор, машҳур доирачи Рустам Убайдуллаев вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Рустам Убайдуллаев 1952 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Доира санъати устаси ҳисобланган. Ўзбекистон халқ хофизи Фахриддин Умаров билан 40 йилдан ортиқ вақт давомида бирга ишлаган. Шундан сўнг, умрининг охирига қадар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Ҳамидов билан ижод қилди. 

Рустам Убайдуллаевнинг кенжа ўғли Достон Убайдуллаев ҳам ота касбидан кетиб, таниқли санъаткорга айланди. 

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.