Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.
D гуруҳида Эрон ва Вьетнам терма жамоалари беллашди. Ўйин эронликларнинг устунлиги остида ўтиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.
Бу натижадан сўнг, Эрон 6 очко жамғариб, муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Вьетнам ҳисобида очко йўқ.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ироқ ва Яман терма жамоалари беллашади.
Осиё Кубоги
D гуруҳи, 2-тур
12 январь
Эрон – Вьетнам 2:0
Голлар: Азмун (38, 69)