Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ конгресси Трамп ва Путин учрашувлари бўйича тингловлар ўтказмоқчи
АҚШ вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси президентлар Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашувлар бўйича тингловлар ўтказишни режалаштирмоқда.
"Трамп ҳар сафар Путин билан учрашганида мамлакатга ҳеч нарсани маълум қилмайди. Америка ҳақиқатни билишга лойиқ ва вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси бунинг тагига етмоқчи. Биз Трампнинг Путин ва унинг атрофидагилар билан ғалати муносабатлари атрофидаги сирлар ва бу яширин муносабатлар миллий хавфсизлигимизга қай даражада таъсир қилиши бўйича тингловлар ўтказамиз", дейилади қўмита сайтида эълон қилинган баёнотда.
Аввалроқ Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб Трамп ўз маъмуриятидан Путин билан суҳбати тафсилотларини яширганини, натижада кейинги икки йил давомидаги бешта жойда бўлиб ўтган суҳбатларнинг бирорта ҳам батафсил ёзуви мавжуд эмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026