Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Азарнинг «Реал» учун нархини маълум қилди
«Челси» бельгиялик ҳужумчиси Эден Азарни «Реал»га қўйиб юборишга рози бўлади.
The Telegraph нашри маълумотига кўра, инглизлар клуби футболчиси учун камида 112 млн евро талаб қилади.
Футболчининг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача тузилган ва томонлар ҳозирча шартномани узайтиришга шошилишмаяпти.
Айни вақтда 28 ёшда бўлган Азар «Челси»га 2012 йил ёзида «Лилль» сафидан келиб қўшилганди. Трансфер қиймати ўшанда 35 млн еврони ташкил қилган. У Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 21 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урди ва 10 голга узатма берди. У шунингдек, Европа Лигасида икки учрашувда майдонга тушган.
Футболчи шу вақтгача бир неча марта «Реал»га ўтиш истаги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026