«Ўзбекгидроэнерго»даги давлат улуши «Рақамли ишонч» жамғармасига берилмоқда
«Ўзбекгидроэнерго»даги давлат улуши «Рақамли ишонч» жамғармасига берилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.
Қайд этилишича, бу гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун ҳам амалга оширилмоқда.
Жамғарма компания устав капиталида давлат номидан акциядор функциясини олади, лекин Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик билан асосий масалалар бўйича овоз беришни мувофиқлаштириб боришга мажбур бўлади.
Маълумот учун, қуйидагилар «Рақамли ишонч» жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан «блокчейн» технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш;
давлат-хусусий шериклик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар фаолияти соҳасидаги энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
рақамли иқтисодиётни, шу жумладан «блокчейн» технологияларини жорий этиш ва крипто-активлар айланмаси учун платформалар ташкил этиш ҳисобига янада ривожлантириш борасидаги, айниқса, ёшларнинг ташаббуслари (стартаплари)ни қўллаб-қувватлаш;
крипто-активлар айланмаси ва «блокчейн» технологиялари соҳасида етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этишда, шу жумладан юқори малакали чет эл мутахассисларини жалб этишда техник кўмакни таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 4та йирик ва 16та кичик ГЭС қуриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
11:44 / 28.07.2024