Катта иқтисодчи Баррет Купелян Global Economy Watch’нинг 2019 йилда жаҳон иқтисодиётида олд қаторларга кўтарилиш учун кутилаётган прогнозлари билан бўлишди.

"2019 йил учун уч шундай мавзуни аниқладик:
Глобал ўсиш секинлашади. 2016 йилнинг охиридан 2018 йилнинг бошига қадар жаҳон иқтисодиёти мини-бум (кичик ўсиш)ни бошдан кечирди, йирик иқтисодиётларда ўсиш кузатилди, бу босқич якунланди. 2019 йилда Катта Еттилик мамлакатлари узоқ муддатли ўртача кўрсаткичларига қайтиши кутилмоқда. АҚШда солиқ-бюджет соҳасининг рағбатлантирилиши кучсизланиши эҳтимоли бор, нисбатан юқори фоиз ставкалари истеъмол харажатларини пасайтириши мумкин, кучли доллар эса аввалгидек тоза экспортни орқага тортади. Ўсиш мўътадил - 2018 йилдаги 2,8 фоиздан 2019 йилда 2,3 гача бўлиши кутилмоқда. Евроҳудуддаги жаҳон савдосидаги ва Brexit билан боғлиқ таранглик салбий таъсир кўрсатади. Бу вақтда Европа Марказий банки ўсишни камроқ қўллаб-қувватлайди, зеро унинг Миқдорий юмшатиш сиёсати тугамоқда. Хитойдаги ўсиш ҳам 2018 йилга нисбатан секинлашиши кутилмоқда. Ҳукумат секинлашув минимал даражада бўлишига ҳаракат қилса-да, АҚШдаги тарифларнинг таъсири ва қарздорлик даражасини назорат қилиш зарурати ўсиш суратларининг ҳеч бўлмаганида бироз мўътадиллашувига олиб келади. Бозори шаклланаётган мамлакатлар валюталари кучли АҚШ доллари томонидан вақти-вақти билан босимга учраши мумкин, бироқ йил давомида таъсир камаяди, бу АҚШ иқтисодиёти секинлашганида ойдинлашади.
Ишчилар ва иш ҳақи биринчи ўринга чиқади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда иш ўринларини яратиш секинлашса ҳам, меҳнат бозорларига босим давом этади. Бу маошни ошириши мумкин, бироқ истеъдодлар етишмовчилигини тўлдирмоқчи бўлган компаниялар учун муаммолар туғдиради. 2019 йилда иш ўринларини яратиш юқори суръатни сақлаб келаётган АҚШ ва Германияда ишсизлик даражаси бироз пасайиши кутилмоқда. Бироқ бошқа кўплаб мамлакатлар тузилмавий даражага етганликни намойиш этиши мумкин. Бунга Канада мисолида исбот мавжуд, у ерда ишсизлик 2017 йилнинг охирида 5,8 фоиз билан 40 йиллик минимум кўрсаткичга етди, бироқ пасайишни давом эттира олмади, бу эса ўз навбатида иш ҳақи суръатининг жадаллашишига олиб келди. Нидерландия, Дания ва Бельгия каби бошқа мамлакатлар шунга мувофиқ даражаларга яқинлашмоқда, уларда ишсизлик даражасини пасайтириш суръатлари кескин секинлашмоқда. 2019 йилнинг охирига келиб Brexit тартибга солинишини назарда тутиб, Буюк Британия ишсизликнинг деярли ҳозирги даражада бўлишини кўриши мумкин, бироқ тартибли “келишувга эриша олмаслик” ишсизликнинг сезиларли даражада ўсишига олиб келиши хавфи бор.


















