Спорт | 02:07 / 17.01.2019
25452
2 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду «Ювентус» билан илк совринини қўлга киритди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Италия Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда А Сериянинг амалдаги ғолиби «Ювентус» ва шу клубга Италия кубоги финалида ютқазган «Милан» баҳс олиб борди.

Ўйиндаги ягона гол 61-дақиқада Криштиану Роналду томонидан урилди. У Миралем Пянич томонидан жарима майдонига ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ушбу кубок португалияликнинг «Юве»да қўлга киритган илк жамоавий соврини бўлди.

Ушбу ўйинга қадар «Милан ва «Ювентус» Италия суперкубогида энг кўп – 7 маротабадан ғолиб чиққан клублар бўлиб туришганди. Энди «кекса синьора» бу борадаги етакчиликни қўлга олди.

Италия Суперкубоги
Ювентус – Милан 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0
– 61 Роналду.
Ювентус – Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Кьеллини, Бентанкур (Бернардески, 86), Пьянич (Джан, 65), Матюиди, Дуглас Коста (Хедира, 89), Роналду, Дибала.
Милан – Доннарумма, Сапата, Родригес, Калабрия, Романьоли, Лукас Пакета (Борини, 71), Бакайоко, Кастильехо (Игуаин, 71), Кессиэ, Чалханўғли, Кутроне (Конти, 79).
Огоҳлантиришлар: Чалханўғли (21), Алекс Сандро (26), Пьянич (44), Кастильехо (45), Романьоли (74), Калабрия (82), Родригес (87), Дибала (90).
Четлатиш: Кессиэ (73).

 

Мавзуга оид