Жаҳон | 08:58 / 17.01.2019
6235
1 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй барча партияларга чақириқ билан чиқди

Фото: REUTERS TV

Британия бош вазири Тереза Мэйнинг ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш жараёнидан сўнг маълум қилишича, Буюк Британия сиёсий кучлари Brexit муносабати билан бирлашиши ҳамда ҳаракат вариантларини муҳокама қилиши керак. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ, Буюк Британия парламентида вазирлар маҳкамасига ишончсизлик вотуми бўйича овоз берилгани хабар қилинганди. Овоз бериш жараёни ташаббускорига мухолифат етакчиси Жереми Корбин айланди.

Мэй ҳукумати парламент ишончини яна бир бор сақлаб қолгач, бош вазир Корбин Brexit бўйича мунозараларда иштирок этишни эмас, балки ишончсизлик вотуми билан чиқишни афзал кўрганидан афсусда эканини билдирди. Унинг қайд этишича, «эшиклари» лейбористлар билан музокаралар учун ҳар доим «очиқ».

Унинг хулоса қилишича, шахсий манфаатларни бир чеккага суриб қўйиш вақти келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда вазирлар маҳкамаси ваколатлари чеклаб қўйилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид