Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТҚ Магнитогорск бўйича хабарларни рад этди
Россия Тергов қўмитаси журналистларни Магнитогорскдаги фожиага алоқадор эканликлари ҳақида маълум қилишаётган террорчилик ташкилотлари хабарларига ишонмасликка чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко баёнот берган.
Унинг таъкидлашича, терговчилар Магнитогорскда қулаган уйнинг вайроналари остида портловчи модда изларини аниқлашмаган. Шунингдек, Петренконинг қўшимча қилишича, газ портлагани ҳақидаги версия устувор бўлиб қолади.
Тергов қўмитасидан қўшимча қилишларича, террорчилар «дунёнинг турли мамлакатларидаги барча шов-шувли ҳодисаларни ўзларига қўшиб қўйишади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД Магнитогорскдаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026