Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду 22 январда суд олдида жавоб беради
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 22 январда Мадридда суд олдида жавоб беради.
Mirror нашри маълумотларига кўра, Роналду ва “Реал”нинг ўсмирлар жамоаси мураббийи Хаби Алонсо солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда.
Роналду Испания суд идоралари билан келишувга келгани айтилмоқда. Унга кўра, футболчи 19 млн евро тўлаб беради ва икки йил шартли қамоқ жазоси олади.
Шу куни Алонсонинг иши ҳам кўрилади. Судланувчилар курсисидан Алонсодан ташқари унинг солиқ бўйича маслаҳатчиси ва маслаҳат бериш фирмаси раҳбари ҳам жой олади. Прокуратура улардан ҳар бирини 2010, 2011, 2012 йиллардаги солиқ жиноятлари учун 5 йилгача қамоқ жазосига ҳамда 4 млн евро миқдорида жаримага тортишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
09:46 / 24.06.2026
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
22:52 / 23.06.2026
Роналду тарихда биринчи бўлиб 6 та жаҳон чемпионатида гол урди
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
12:38 / 21.06.2026