Жаҳон | 08:31 / 21.01.2019
5412
1 дақиқада ўқилади

Мэйнинг Brexit бўйича режаси тафсилотлари маълум бўлди

Фото: : HANNAH MCKAY

Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit бўйича келишувга алоқадор вазиятга ечим топиш учун Белфаст битимига ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Мэй яқин вақт ичида Brexit бўйича «Б режаси» ҳақида Британия парламентига маълумот беришни мўлжаллаган.

Таъкидланишича, Мэй Шимолий Ирландиядаги низони сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Шу билан бирга, Британия бош вазири Ирландияга Британия Brexit’дан кейин орол билан «қаттиқ чегара» учун ҳаракат қилмаслигини кафолатлаш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Brexit’гача янги савдо келишувларига эришишга улгурмаслиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид