Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар маълум қилинди
Фото: Depositphotos
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 154,7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайган (2017 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,0 промилле бўлган).
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,3%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,7%и - ўсимталардан, 6,5%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,6%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,0%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4%и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,5 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,5%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,8%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7%и - туғма аномалиялардан, 2,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5%и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Асосий ўлим сабаблари бўйича вафот этганларнинг тақсимланиши (2018 йил январь-декабрь ҳолатига, жами вафот этганларга нисбатан, %)

Ҳудудлар кесимида асосий ўлим сабаблари бўйича вафот этганларнинг тақсимланиши (жами вафот этганларга нисбатан, %)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси сони ҳақида янги маълумот берилганди.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026