Ўзбекистонга россиялик сайёҳларнинг ташрифи ошди
2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 2017 йилга нисбатан уч бараварга ошди ва 371,5 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувч Улуғбек Қосимхўжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг қайд этишича, ҳозирда икки мамлакат давлат ва хусусий туризм операторлари томонидан россияликларнинг Ўзбекистонда қулай ва хавфсиз саёҳат қилишлари учун етарлича шароитлар яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Аввалроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими мудири Иван Фетисов Россия фуқароларининг Ўзбекистонга киришда божхона ва паспорт назоратидан ўтишда қийинчиликларга дуч келишаётгани ҳақида шикоят билан мурожаат қилишлари тўхтаганини маълум қилганди.
Давлат туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 5,3 миллион нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024