Жаҳон | 08:34 / 27.01.2019
9113
1 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг АҚШдаги ҳарбий атташеси Гуайдони президент деб тан олди

Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins

Венесуэланинг АҚШдаги элчихонаси ҳарбий атташеси Хосе Луис Сильва Николас Мадуро билан “алоқалар узилганини” эълон қилди ва мамлакат қуролли кучларининг бошқа вакилларини Хуан Гуайдони Венесуэланинг қонуний президенти деб тан олишга чақирди. Бу ҳақда el Nuevo Herald нашри маълум қилди. 

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Гарретт Маркис бу қарорни қутлаган.

“Венесуэланинг Вашингтондаги ҳарбий атташеси вақтинчалик президент Хуан Гуайдога конституциявий содиқлигини тасдиқлади”, деб ёзган Маркис твиттерда.

Унинг таъкидлашича, бу “ҳарбийларнинг вазифаси диктаторларни қўллаб-қувватлаш ва ўз халқини бостиришдан эмас, конституциявий тартибни ҳимоя қилишдан иборатлигига мисол ҳисобланади”. 

Каракасда 23 январда амалдаги президент Мадурога қарши оммавий норозиликлар бошланди. Парламент спикери Гуайдо шу куни ўзини муваққат ҳукумат амал қилиши даврига мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилган. 

Мавзуга оид