Бухорода музей ва тарихий объектларда бепул WI-FI, қўриқхонага аудиогид тизими ўрнатилди
Маданий мерос объектлари ва давлат музейларида смарт-технологияларини амалда ривожлантириш мақсадида Бухоро давлат музей- қўриқхонаси тизимидаги «Арк» вилоят ўлкашунослик музейида аудиогид жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Kun.uz'га маълум қилган.
Маълум қилинишича, Арк қўрғони ҳақида маълумот берувчи экскурсия матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланиб, овозлаштирилган.
«Тизим 9 бўлимдан иборат бўлиб, Арк қўрғони тарихи ва ундаги экспозициялар, экспонатлар тўғрисида маълумот беради. Ушбу инновацион технологиянинг афзаллик жиҳати шундаки, уни буюртма қилган саёҳатчи Арк қалъаси тарихи ҳақидаги аниқ ва асосланган тарихий маълумотларга ҳамда вилоят ўлкашунослик музейида намойишга қўйилган ноёб, нодир ашёлар тўғрисида маълумотларга эга бўлади», – дейилади ахборотда.
Шунингдек, музей-қўриқхона тизимидаги «Арк» вилоят ўлкашунослик музейи ва «Ситораи Моҳи-Хосса» халқ амалий безак санъати музейларининг 3D виртуал музей дастури тайёрланди. Вилоят телекоммуникация тизими томонидан музейларда ва тарихий объектларда бепул WI-FI тизими жорий этилди.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024