"Сувсоз" дан истеъмолчилар учун янги қулайликлар
“Сувсоз” Давлат унитар корхонаси 2019 йилдан ташкилий тузилмасига янги ўзгаришлар киритди.Шу жумладан, юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида «Марказ» деб аталувчи ишчи гуруҳи «Сувсоз истеъмолчи учун ишлайди» шиори остида ўз фаолиятини бошлади.
«СУВСОЗ» Давлат унитар корхонаси қошида янги марказ ташкил этилди. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш маркази" (кейинчалик “марказ”) деб аталувчи бу хизматга истеъмолчилар исталган вақтда ичимлик ва оқава сув масалаларига оид таклифлар, муаммолар, шикоят, ариза ёки фикр-мулоҳазалар билан мурожаат қилишлари мумкин. Марказ виртуал қабулхонаси электрон почтаси: info@ suvsoz. uz сайти, факс орқали 71 2521937 рақами ёки (71) 252 19 35 рақамли ишонч телефонлари тун-у кун халқнинг хизматида.
Манзил: Ўзбекистон, 100060, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фидокор кўчаси 2-уй
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бироқ бу борада кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасини бугунги кун талаби даражасида йўлга қўйиш мақсадида ҳал этилмаган муаммолар ҳамон мавжуд.
Хусусан, пойтахт аҳолиси ва корхона-муассасалари шаҳар тоза ичимлик суви тизимларига уланиш учун илгари бир неча “Сувсоз” тасарруфидаги қуйи ташкилотларга қатнаб, тартибли ҳужжат расмийлаштириш жараёнидан ўтиши лозим эди.
2019 йилдан истеъмолчи сув тизимига уланиш учун “техник шарт” олган вақтидан бошлаб кўмаклашиш “Марказ”ига мурожаат қилади. Марказ орқали қуйидаги ишлар бир жойдан туриб бажарилади, жумладан, лойиҳа чиздириш, «Сувабонентхизмати” шўъба корхонаси орқали сувга уланиш, “Сувўлчагич” корхонаси орқали сувўлчагич ускунаси ўрнатиш, ускуна ўрнатилиши давридаги сув босимини камайтириш ёки зарурат туфайли ўчириб туришгача бўлган ҳаракатлар, истеъмолчига шахсий ҳисоб варақаси очиш ва шартнома тузишгача бўлган жараённи қамраб олади.
Истеъмолчи, “Марказ”га мурожаат қилдими, демак, бу мурожаатнинг ечимини топиш масаласини Марказ ўз зиммасига олади.
Сизнинг мурожаатингиз белгиланган муддатда, сифатли бажарилиши таъминланади.
“Марказ” Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 2 -уйда жойлашган.“Марказ” раҳбари Ҳайдаров Ботир Турсунбоевич.
Қабул вақти: Ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача, дам олиш куни якшанба.
“Ишонч телефон” рақамлари: 71-252-19-35; 71-252-19-37.
Мавзуга оид
10:54 / 22.07.2020
Чилонзор тумани собиқ ҳокими, «Сувсоз» раҳбари Тоҳир Мирҳидоятов вафот этди
12:32 / 12.06.2020
Тошкентда «Сувсоз»нинг икки нафар ходими қудуқда тўпланган заҳарли газдан вафот этди
08:04 / 03.05.2019
«Сувсоз» янги тарифларда олинган тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилади - МҚҚ
22:30 / 26.04.2019