«Сувсоз» янги тарифларда олинган тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилади - МҚҚ

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида совуқ сув учун тўловларнинг оширилган нархларда қабул қилиниши юзасидан тарқалган хабарларга изоҳ берди.
“Тижорат банклари ва почта алоқа бўлинмалари ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни оширилган нархларда қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ҳамда янги нархларни 10 майдан қўллаш тўғрисида Қўмита томонидан огоҳлантирилди”, - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
“Сувсоз” давлат унитар корхонаси томонидан янги нархлар белгиланган муддатлардан бошлаб қўлланилиши ва бугунги кунга қадар оширилган нархларда олинган тўловлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши мажбурияти яна бир бор тасдиқланган.
Тўловларнинг 10 майга қадар оширилган нархларда қабул қилиниши ҳолатлари кузатилган тақдирда Қўмитанинг (71) 241-58-64 рақами ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали боғланиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни “Сувсоз” ДУК сайтида 24 апрелдан Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув нархлари оширилиши ҳақида хабар берилди. Унда янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқлангани айтилганди.
Интернет нашрлари бу маълумотни нархлар оширилиши ҳақидаги хабар нархлар ошириб бўлинганидан бир кун ўтиб эълон қилинганига урғу қаратилган ҳолда тарқатилди. Кўп ўтмасдан “Сувсоз” сайтидан бу маълумот ўчириб ташланди.
Маълумот учун: Тошкент шаҳрида ўтган 2018 йилнинг ўзида совуқ сув учун нарх уч марта оширилган, нархлар ўтган йилнинг февралида (+5 сўмга), майида (+50 сўмга) ва ноябрида (+35 сўмга) оширилган эди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:25 / 22.08.2024
Тошкентда совуқ сув ўчирилади

00:12 / 17.03.2021
Тошкентда жадвал бўйича совуқ сув ўчирилади

10:54 / 22.07.2020
Чилонзор тумани собиқ ҳокими, «Сувсоз» раҳбари Тоҳир Мирҳидоятов вафот этди

20:10 / 02.07.2020