Спорт | 08:21 / 29.01.2019
4712
1 дақиқада ўқилади

«Атлетико» Мората трансферини эълон қилди

Фото: Atlético de Madrid

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората «Атлетико» клубига ўтди.

Испаниялик футболчи 2020 йил ёзига қадар мадридликлар таркибида ижарада ўйнайдиган бўлди.

«Атлетико» футболчининг ижараси учун «Челси»га 7,5 миллион евро тўлайди ва 40-45 миллион евро эвазига уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Жорий мавсумда Мората «Челси» таркибида 16та ўйин ўтказиб, 5та гол урган. Унинг «Челси» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача амал қилади.

Мавзуга оид