Спорт | 16:05 / 30.01.2019
14964
2 дақиқада ўқилади

Макгрегор ўз дисквалификацияси ҳақида гапирди

Фото: AP Photo/John Locher

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Невада штати Атлетика комиссиясининг уни олти ойга дисквалификация қилиш ва 50 минг долларлик жаримага тортиш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди. Бу россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг жамоаси вакилларига қарши можарода иштирок этганлик туфайли содир бўлди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

«Мен Невада Атлетика комиссиясига адолатли қарор учун миннатдорман. Рақибнинг қариндошлари билан жанг қилиш ўша оқшом менинг мақсадим эмас эди. Вазият шундай кўриниш олди. Ортга қайтиш вақтини сабрсизлик билан кутаман», - дея ёзган Макгрегор твиттерда.

Маълумот учун: Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга қарши жангдан кейин унинг иштирокида чиққан тўполон учун 9 ойга мусобақалардан четлатилди. Нурмагомедов, шунингдек, 500 минг доллар миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб UFC’да Абубакр Нурмагомедов ва Тухуговнинг дисквалифицикация муддати тугамагунча жанг ўтказмаслиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид