Ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтинги тузилди
Сербия пойтахти ҳавоси ифлосланганлик бўйича жаҳон антирекордини ўрнатди. Шаҳар бу борада дунёнинг барча шаҳарларини ортда қолдирди, деб маълум қилди Telegraf нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, 31 январь маҳаллий вақт билан соат 9:11да Белградда ҳаво сифати индекси (AQI) 399 бирликни ташкил қилган, бу эса ҳар қандай инсон саломатлигига жиддий хавф солади. Бироқ бу ўртача кўрсаткич бўлиб, шаҳарнинг баъзи туманларида AQI барча мумкин бўлган меъёрлардан ошиб кетган. Ҳавода кул, заҳарли моддалар зарралари ва тутун миқдори меъёрдан ошгани қайд қилинган.
Рўйхатда 2-ўринни Белграддан анча фарқ билан Деҳли (AQI 195 бирлик), 3-ўринни Катманду (188) эгаллаган. Рўйхатнинг кейинги ўринларини Калькутта (4-ўрин, Ҳиндистон), Лахор (5-ўрин, Покистон), Вухан (6-ўрин, Хитой), Скопье (7-ўрин, Македония), Даққа (8-ўрин, Бангладеш), Чангду (9-ўрин, Хитой) ва Познань (10-ўрин, Польша) эгаллаган.
Сербиялик об-ҳаво мутахассислари ифлосланганликнинг бундай юқори даражасини об-ҳаво шароити билан тушунтиришган. Уларнинг таъкидлашича, шаҳарни қамраб олган кучли туман зарарли моддаларга атмосферада тарқалишига имкон бермаган. Оқибатда машиналардан чиқувчи газлар ва уйларни печь билан иситиш шундай рекорд ифлосланишга олиб келган.
Дунёда қабул қилинган меъёрларга кўра, AQI индекси бўйича 0 дан 50 гача ҳаво тозалиги индекси яхши, ҳаво ифлосланганлиги кичик, 51 дан 100 гача қониқарли, 101 дан 150 гача таъсирчан кишиларга носоғлом, 151 дан 200 гача носоғлом деб ҳисобланади ва исталган одамнинг соғлиғига путур етказиши мумкин. AQI индекси 201 дан 300 гача бўлса, ҳаво тозалиги ўта носоғлом бўлади. 300 кўрсаткичи эса ҳар қандай инсон учун хавф солувчи хавфли ифлосланганлик даражасини белгилайди.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
10:50 / 02.10.2024
Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши ортяпти. Экология вазирлиги изоҳ берди
17:54 / 17.05.2024
Тошкент шаҳри ҳавоси ёмғирдан кейин ифлосланганига Экология вазирлиги изоҳ берди
08:19 / 17.05.2024