Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 27 январидан 1 февралига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилган ҳамда 2019 йил учун дала демаркация ишлари ҳажми режалаштирилган.
Музокаралар икки давлат учун ҳам анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди. Йиғилиш сўнгида тегишли Баённома имзоланди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси демаркациясини якунлаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024