TEKLED by Teksan компаниялар гуруҳи электр ёритиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланади. Компания TEKLED by Teksan, Технолайт, Viko by Panasonic, Asya Avize, Megalux, Ecolite савдо маркаларининг Ўзбекистондаги ягона вакили ҳисобланади.

Маҳсулотлар ассортименти 5 000 хилдан иборат. Улар ичида саноат, уй хўжалигига мўлжалланган чироқлар, қандиллар, кабель маҳсулотлари, электрни ўрнатиш мосламалари ва бошқа маҳсулотлар бор.

Мақсадимиз сифатли электр ёритиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатишдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун компания барча саъй- ҳаракатларни амалга оширмоқда.

TEKLED by Teksan компаниялар гуруҳи ҳар йили янги технологияларни олиб кириш учун инвестицияларни жалб қилади. Шунингдек, янги технологиялар бизга барча талабларга жавоб бера оладиган, рақобатбардош характеристикаларга эга бўлган сифатли маҳсулотларни яратиш ва келажакда устунликка эришиш имкониятини беради.

Бизнинг маҳсулотлар барча халқаро сертификатларга эга.

Биз харидорларимизга ҳамкорлик учун қулай шароитлар, индивидуал ёндашишни таклиф қиламиз. Компания мутахассислари харидорларга лозим бўлган, уларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда ёритиш ва электротехник маҳсулотларни танлашда ёрдам берадилар.